Хави: "Барселона"ни тарк этмаганимдан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2015, 10:10
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес 2014 йил ёзида жамоани тарк этмаганидан афсусланмайди.

"Жаҳоннинг энг яхши клубида қолганимдан хурсандман. "Барселона"да 25 йил ўйнасанг ва уларнинг 17 йилини асосий жамоасида ўтказсанг, бу билан ғурурланасан. "Барселона"да ўтказган бутун вақт давомида, ўзимни бахтли ҳис қилганман. Ҳозир ҳам ветеран ва сардор сифатида ўзимни яхши ҳис қиляпман" - дейди Хави.

Хави Примеронинг 27-турида "Эйбар"га қарши майдонга чиқса, у "Барселона" сафида 750 учрашувда майдонга тушган бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com