

WhoScored футболчиларнинг ўйин давомида амалга оширган фойдали ҳаракатлари қараб ҳар бир ўйинда очко беради. Халк 30та ўйинда ўртача – 8,08 балл олиб биринчи бўлди.
Иккинчи ўринни ЦСКА вакили Понтус Вернблум эгаллади (7,6). Учинчи поғона «Краснодар» тўпурари Федор Смоловга (7,52) насиб қилди.
"Локомотив" ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов 18-ўриндан жой олди. Унинг ўртача очкоси 7,25ни ташкил қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов 86-поғонада қайд этилди. "Краснодар" ярим ҳимоячиси ўртача 6,88 очко олган.



