"Вольфсбург" янги бош мураббий номини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
20 фев 2018, 17:43
Мартин Шмидт истеъфога чиқарилганидан сўнг "Вольфсбург" янги бош мураббий номини эълон қилди.

"Бўрилар" расмий сайти берган маълумотларга кўра, жамоани Бруно Лаббадиа бошқаради. Лаббадиа ва клуб ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади. 52 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Гамбург" бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шмидт "Майнц"ни тарк этганидан сўнг, ўтган йилнинг сентябрь ойида "Вольфсбург"ни қабул қилиб олган эди. Бундеслиганинг 23-туридан сўнг "бўрилар" турнир жадвалида 24 очко билан 14-ўринни эгаллаб туришибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›