Виталий Люкс: "Фахр туйғусини ҳис қиляпман"

18 янв 2019, 13:36
Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Виталий Люкс тарихий ўйиндаги хет-трикидан сўнг микст-зонада журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ғалабадан кейинги ҳиссиётлар қандай?
- Мен жуда бахтлиман. Муҳим ғалабани қўлга киритишда ёрдам берганимдан хурсандман.

- Ўзингизни миллат қаҳрамони дея оласизми?
- Фахр туйғусини ҳис этаётганимни айта оламан. Бутун мамлакатга қувонч улашганимиздан бахтлиман.

- Аввал ҳам хет-трик нишонлан насиб этганми?
- Терма жамоада сафида бу биринчиси. Германияда эса баъзан бу ишни такрорлаб тураман (кулади)

- Гол уришингизни сезганмидингиз?
- Хитойга қарши жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмагандим. Кучли истак ва хоҳиш бунга туртки бўлди. Шу боисдан ҳам ҳеч бўлмаганда битта гол урмоқчи эдим. Кўриб турганингиздек, иштаҳа овқат пайтида келди (кулади)

- Покерни расмийлаштиришга ҳам яқин келгандингиз...
- Ҳа, имконият бўлганди. Мўлжални пойлашда адашдим.

- Учрашувдан аввал гол уришингизни туш кўрмаганмидингиз?
- Йўқ. Лекин дўстим Кашуба тушида иккита гол урганимни кўрганини айтганди. Афтидан Кашуба тушини охиригача кўрмаган шекилли (кулади)

- Бу ғалаба Қирғизистон футболи учун нимани англатади?
- Менимча, биз бу ерга шунчаки ташриф буюрмаганимизни исботладик. Илк бор бу каби нуфузли мусобақада қатнашяпмиз. Буёғига бу иштирок доимий бўлмоғи лозим.

- Эҳтимолий рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Буёғини вақт кўрсатади. Ўйлашимча, катта эҳтимол БАА билантўқнаш келамиз. Мезбонларга қарши ўйин қизиқарли бўларди.


Мирон Гойхман суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›