Виллиан Лондонда қолмоқчи

24 мар 2020, 23:31
"Аристократлар" ҳали футболчига янги битим таклиф қилганича йўқ.

"Sky Sports" нашри хабарига кўра, "Челси" вингери Виллиан клуб билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. 31 ёшли бразилиялик футболчи Лондон клуби раҳбариятидан янги таклиф кутмоқда.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида 28та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи 5 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. 

Аввалроқ Виллианни испан грандлари ("Реал", "Барселона") ёзда (эркин агент сифатида) ўз сафига қўшиб олмоқчилиги тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›