

“Интер” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган “Шахтёр Д”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Маълумотларга кўра чилилик ярим ҳимоячи А Cерия 10-тури доирасида “Болонья”га қарши (3:1) баҳсда сонидан жароҳат олган.
Видаль ўйинолди машғулотларини ўтказиб юборган. Футболчининг донецкликларга қарши баҳсдаги иштироки борасида якуний қарор қайта тиббий кўрикдан сўнг қабул қилинади.



