

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль А Серияга қайтиши мумкин, унинг хизматларига "Интер" қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Милан клуби 33 ёшли чилилик футболчи билан бўлажак трансфер шартларини келишиб олган.
Эндиликда "Интер" раҳбарияти "Барселона" Видаль билан текинга хайрлашишга рози бўлишига умид қилмоқда.
Ярим ҳимоячи 2019/20 йилги мавсумда Каталония клуби либосида 33 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



