"Вест Хэм"га Фернандеш керак

Aslanov Jasurbek
9 янв 2020, 22:51
20 ёшли футболчи фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш "Вест Хэм" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақида "Sky Sports" маълум қилди.

Лондонликлар португалиялик футболчини ҳеч қандай имтиёз ва сотиб олиш ҳуқуқисиз бир ярим йилга ижарага олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, футболчи Лиссабон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Бенфика"нинг асосий жамоаси шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›