"Вест Хэм" Кэрроллни ўрнига Бонини сотиб олиши мумкин эди

Narzulla Saydullayev
6 дек 2014, 22:33
"Вест Хэм" устози Сэм Эллардайс 2013 йил ёзида Вильфрид Бонини сотиб олиш ўрнига Энди Кэрроллни ўз жамоасига олганини тан олди.
Кэрроллнинг "Аптон Парк"даги фаолияти жароҳатлар туфайли у қадар яхши кечмаяпти. Эллардайс "Витесс"дан Бонини олиш ўрнига Кэрролни сотиб олганди. "Суонси" эса Вильфридни илиб кетганди.

"Биз Энди Кэрроллни сотиб олгандик, вазият шундай эди: ёки у, ёки бошқаси".

"Иккаласидан бирини танлаш керак эди, мен Эндини танлагандим. Уларнинг иккаласини сотиб ололмасдик, бюджетимиз етарли эмасди", - дейди Эллардайс Evening Standard нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›