

Аммо, томонлар битимни яна бир мавсумга узайтиришмоқчи.
36 ёшли поляк жамоага ёшроқ Альфонс Ареола келганига қарамай, "болға урарлар"нинг асосий дарвозабони бўлиб қолмоқда. Фабьянскининг ўзи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида ҳатто 40 ёшгача ўйнашга тайёрлигини айтди.
Посбон яқинда Польша терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. У буни ўсиб келаётган футболчиларга жой бўшатиб бериш билан изоҳлади.



