"Верона" билан ўйин олдидан "Милан"да йўқотишлар бор

2 фев 2020, 01:11
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Верона"га қарши учрашув олдидан жамоадаги йўқотишлар ҳақида гапирди.

"Сўнгги 2-3 кундан бери Ибрагимович ва Симон Кьер гриппдан азият чекмоқда. Уларнинг "Верона" билан ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди. Раде Крунич мушаклари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Шу туфайли бизда йўқотишлар кўпроқ деб айта оламан", — деди Пиоли "Football Italia" нашрига.

Қўшимча қилиш мумкинки, сариқ карточкалари кўпайиб кетган Исмаэль Беннасер ҳам мазкур баҳсни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" — "Верона" учрашуви бугун, Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia