

Sport Bild журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, 25 ёшли немис футболчиси Лондон клубида йилига 20 миллион евродан кўпроқ ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, Вернер 2020 йилда "Челси"га ўтганди. Ўшандан бери у Премьер-лигада 37 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ҳамда 8 та голли узатмани амалга оширди.



