

Бу маълумотни Венгрия футбол федерацияси ҳам тасдиқлади. Бельгиялик бу лавозимда Бернд Шторкнинг ўрнини эгаллади. Шторк Венгрия терма жамоасини ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқа олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, 68 ёшли Лекенс 1984 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2010-2012 йилларда Бельгия терма жамоасига устозлик қилган. Унинг сўнгги иш жойи Жазоир терма жамоаси эди. Лекенс билан 2 йиллик шартнома имзоланди.




