Венгер Обамеянг ҳақида сир сақлади ва Мхитаряннинг маоши "Арсенал" учун муаммо эмаслигини айтди

Tolibjon Qosimov
18 янв 2018, 17:15
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер қишки трансферлар ҳақида гапириб ўтди.

"Санчес? Бу ҳақда ортиқча гапирмоқчи эмасман. Агар трансфер амалга ошмаса, у дам олиш куни ўйнайди. Лекин, катта эҳтимол билан келишув амалга ошади. Тўғри, исталган пайтда ҳаммаси барбод бўлиши ҳам мумкин.

Мхитарян - ҳақиқатга яқин вариант. Бу ўйинчи менга ёқади, унга бизнинг ўйин сифатимиз ёқади. Маош биз учун муаммо бўлмайди.

Малком? У бизга январда келиб қўшилади деб ўйламайман. Обамеянг? Менимча, бундай нарсаларни энг охиригача, то расман бўлмагунча сир сақлаган маъқул. У бизга мос тушадими? Ўйлашимча, ҳа. характер муҳим рол ўйнайди", - деди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/SquawkaNews