Варди финал олдидан Англияга омад тилади

Aslanov Jasurbek
11 июл 2021, 23:16
Футболчи твиттер саҳифасида пост қолдирди.

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди Италияга қарши Евро-2020 финали олдидан Англияни қўллаб-қувватлади.

"Биз сизлар билан охиригача биргамиз, йигитлар! Омад!" — деб ёзди Варди.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати финалидан ўрин олган Италия — Англия ўйини Лондондаги "Уэмбли" стадионида 12 июль куни соат 00:00 да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/vardy7