Варан "Реал"дан кетишини раҳбариятга айтиб қўйган

Mirjalol Normatov
1 апр 2019, 21:55
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоасини ўзгартириши мумкин.

"El Chiringuito" хабарига кўра, франциялик футболчи бу истагини клуб раҳбариятига айтиб қўйган. Айни дамда унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Вараннинг трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

25 ёшли Варан 2011 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилмоқда. Бу мавсумда у жамоа таркибида 35 ўйинда қатнашиб, 2 гол киритди. Унинг шартномаси 2022  йилда якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›