Ван Гал "Манчестер Юнайтед"дан ўч олиш учун Бельгия терма жамоаси таклифини рад этди

Aslanov Jasurbek
16 янв 2018, 17:50
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Луи ван Гал "қизил иблислар"дан ўч олиш учун Бельгия терма жамоасини бошқаришдан воз кечганини айтиб берди.

"Бельгия терма жамоасида ишлаш қизиқ бўларди, аммо ғазабда эдим ва ўч олиш туфайли ушбу таклифни рад этдим. Тўғри, спорт қадри биринчи ўринда бўлиши керак. Бироқ ўша пайтда бунга бошқача қараганман. Гап пулда эмас, бу қасос эди.

"Манчестер Юнайтед" жуда ёмон муносабатда бўлди. Ҳамма зерикарли футбол кўрсатаётганимни айтишган ва бундан ғазабланганман" - дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Volkskrant