

"Агар майдонга чиқаётганингда муваффақиятга ишонмасанг, уйда қолганинг маъқул. Ҳар бир жамоадошингга ишонишинг керак. "Ливерпуль"нинг ҳозирги таркиби катта потенциалга эга.
Биз яхши бошладик ва мавсум узоқлигини биламиз, бироқ мақсадимиз - ўзимиз иштирок этаётган тўрттала турнирда ҳам ғолиб бўлиш. Футболда мақсад муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирча ҳеч нарса ютганимиз йўқ, шу сабабли ҳар бир ўйинда бор кучимизни ишга солишимиз керак" - дейди ван Дейк.



