Ван Дейк: "Ливерпуль" футболчилари ПСЖдан қўрқишмайди"

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2018, 13:44
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ПСЖга қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз ПСЖдан қўрқмаймиз. Рақибни ҳурмат қиамиз, бироқ ушбу учрашувда ғалаба қозонмоқчимиз. Жамоа ўйинга тайёр.

"Ливерпуль" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалигача етиб бордик. Бу сафар ҳам ўша босқичгача етиб бориш ниятидамиз.

"Ливерпуль" даражасидек клубда доимо босим ҳис қиласан, чунки ҳамма ҳам бундай жамоада ўйнай олмайди. Аммо бу менга таъсир қилмаяпти. Мен шунчаки футболдан роҳат олмоқчиман" - дейди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›