“Валенсия” Родригони сотиб, унинг ўрнига Аспасни олиб келади

18 апр 2018, 22:50
Ёзда “кўршапалаклар” олдинги чизиғида ўзгаришлар бўлади.

“Валенсия” жамоанинг асосий ҳужумчиси Родригони “Атлетико”га сотиб юбормоқчи. Унинг шартномасидаги товон пули 120 млн евро қилиб белгиланган. Аммо клуб раҳбарияти ҳужумчини 60 млн еврога қўйиб юборишга тайёр. Унинг ўрнига эса “Сельта”дан Яго Аспасни олиб келишни режа қилган клуб раҳбарияти. Аспаснинг шартномасидаги товон пули эса 40 млн еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: football.kulichki.net