Вадим Абрамов Иордания билан ўйиндан кейин нималар деди?

Narzulla Saydullayev
15 фев 2021, 22:47
Ўзбекистон - Иордания (2:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ғалаба таркибдаги ёш футболчиларга ишонч бағишлайди. Режамиз айнан ёш футболчиларга кўпроқ имконият бериш. Мен доим айтганман, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаяпмизми, демак ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Тўғри бугун омадимиз келди, рақиб ўйин бошида қизил карточка туфайли 10 киши бўлиб қолди. Бошқа томондан ўйин анча фойдали бўлди.

Йигитлар ҳали жисмонан тайёр эмаслар, сабаби ҳали бизда мавсум бошлагани йўқ. Бу нормал ҳолат. Шунга қарамай иродали ўйин намойиш этишди ва ғалабага эришдик. Айтганча Иордания жуда ҳам яхши жамоа.

Албатта барча футболчиларга имконият берамиз, бекорга уларни шунчаки машғулотда қатнашишлари учун олиб келмадик-ку. Машғулот бошқа, ўйин эса бошқа", - дейди Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›