Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади"

Narzulla Saydullayev
31 июл 2019, 22:43
Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди, - дея ўз фикрини билдирди Вадим Карленович, - Об-ҳавони ўзингиз кўряпсиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитларга шижоат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Иккинчи давра энди бошланди, секин-аста ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади. Хоҳлардимки, Суперлига ўйинларига кўпроқ мухлис келса. Ўз майдонимизда тўп тепишни бошлаганимиздан сўнг мухлислар сони кўпроқ бўлади деб ўйлайман.

- Жасур Жалолиддинов захирада қолди ва ўйиннинг охирларида майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен таркибни асосан рақибга қараб танлайман. Футболда шундай: ҳаммага имкон бериш керак. Қолаверса Жасур Жалолиддинов анча ёш ва уни бирданига ҳамма ўйинга туширавериб қийнаб қўйиш керак эмас. Жасур ҳали кўп амалиётга эга бўлади.

- Авваллаги йиллари кўрганмизки, "Бунёдкор" айниқса куз ойларига келиб толиқиб қолади. Бу йил шундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биласизми, бизда "Арманда ҳар доим вариант бўлади" деган гап юради. Шундай экан, мен ҳам бундай бўлмаслиги учун нимадир вариант ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. Қани октябрь-ноябрь ойлари келаверсин-чи, кейин бу саволни ўйлаб кўрамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›