Усман Дембеленинг агенти "Барселона" вакиллари билан учрашди

Tolibjon Qosimov
21 июн 2017, 21:17
"Боруссия" (Дордмунд) ҳужумчиси Усман Дембеленинг агенти "Барселона" вакиллари билан учрашди.

Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди. Учрашувда 20 ёшли французнинг Каталония клубига ўтиш эҳтимоли муҳокама қилинган. Трансфернинг тахминий нархи 90 миллион евро деб баҳоланмоқда. Ортда қолган мавсум Бундеслигада Дембеле 32та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 12та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›