Умтитига Россия чемпионати қизиқ эмас

Alisher
20 апр 2021, 12:42
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити ёзги трансфер ойнасида Каталониядан кетиши мумкин.

27 ёшли футболчига Петербургнинг "Зенит" клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо ўйинчига Россия Премьер-лигаси варианти қизиқ эмас.

Умтити Европа топ-клубларидан таклиф кутмоқда. Олдинроқ унга "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Умтити жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano