Уэйн Руни: "Четлатиш учун жамоадан узр сўрадим, ҳакам тўғри қилди"

Aslanov Jasurbek
29 сен 2014, 12:33
"Манчестер Юнайтед" сардори Уэйн Рунининг таъкидлашича, "Вест Хэм" билан учрашувда (2:1) олган қизил карточкаси учун АПЛга апелляция бермайди.

"Қизил карточка адолатли қарор бўлди. Рақиб қарши ҳужумга кетаётганини кўрибоқ, уни тўхтатишга уриндим, аммо вазиятни нотўғри  баҳолабман.

Тўғрисини айтганда, жуда қўпол ўйнадим. Мен шунчаки оёқ қўмоқчи эдим, аммо рақиб футболчиси тўпни узоқроққа ташлади, натижада жуда қўпол ўйнадим. Ҳакам мени четлатиб тўғри қилди.

Ўз жамоадошларим олдида кечирим сўрадим. Ўйлашимча, ўша вазиятда ноҳақ эканимни ҳамма тушунди. 10 киши бўлиб ўйнаш доимо қийин бўлган, айниқса рақиб  "Вест Хэм" каби тўпни жарима майдончасига ташласа. Жамоадошларим ўйин охиригача ғалабани ушлаб қолганидан хурсандман" - дейди Руни.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›