УЕФА ёшлар лигаси ярим финалига қуръа ташланди

Aslanov Jasurbek
15 апр 2016, 14:00
Кеча УЕФА ёшлар лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

"Реал" чорак финал босқичида "Бенфика"ни мағлуб этди, "Андерлехт" эса "Барселона" ёшларига имкон қолдирмади. ПСЖ турнирнинг 1/4 финалида "Рома"ни, "Челси" эса "Аякс"ни таслим этди.

Қуръадан сўнг жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

"Реал" - ПСЖ

"Челси" - "Андерлехт"

Бугун ушбу босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Финал баҳси эса 18 апрель куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›