

“Аристократлар” устози Томас Тухель ўтган воқеаларга қарамай, Лукаку жамоада қолишини таъкидлади.
“У бизнинг футболчимиз бўлиб қолади. Доимо ўйинчиларимизни ҳимоя қиламиз.
Бу каби қарорларни қабул қилиш орқали эса (қайдномадан чиқариш) ҳолатга баҳо бермоқчимиз, матбуотни эшитиб эмас, балки унинг ўзидан нега бундай дегани ва нима хоҳлаётганини тушунишни истаймиз.
Агар чоршанбагача қарор қабул қилинса, у “Тоттенхэм”га қарши ўйнайди, шундай ҳам бўлади. Бироқ, ҳозир ҳеч нарса айтолмайман, чунки у билан суҳбатлашиб, вазиятга ойдинлик киритишимиз керак.
Шубҳа йўқ-ки, бу бизнинг футболчимиз бўлиб қолади ва ўз ўйинчиларимизни ҳимоя қиламиз”, дейди немис мутахассиси.



