Тускетс: "Агар Месси қолса, буни клуб учун манфаатли шартлар асосида қилиши зарур"

Omonjon To`xtamirzayev
22 мар 2021, 19:09
"Барселона"нинг собиқ в.б президенти Карлес Тускетс форвард Лионель Месси шартномаси борасида фикр билдирди.

"Мен Месси клубдан кетиши керак деб айтмаганман. Менга масаланинг моддий томонини инобатга олиб, савол беришди ва иқтисодчи сифатида жавобим қандай бўлиши аниқ эди.

Бироқ мен ҳеч қачон Месси клубдан кетиши керак, шуни истайман демаганман. Ўша пайтда Месси кетиш ниятида юрганди. Агар Лео қолса, буни "Барселона" учун манфаатли шартлар асосида қилиши зарур.

Мен ҳозирда "Барса"да нималар бўлаётганини билмайман. Нега барча маълумот ташқарига [ОАВга] чиқиб кетаётганидан бехабарман. Мана бу мени чиндан ташвишга солмоқда", – деди Тускетс.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru