Туркманистон билан 11-тўқнашув. Ўзаро ўйинларга назар ташлаймиз

Iskandarov Abdulaziz
13 июн 2023, 13:28
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA nations cup" халқаро турнирида иккинчи турда эртага Туркманистонга қарши майдонга чиқади.

Умуман олганда, шу кунга қадар Ўзбекистон Туркманистонга қарши 10 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 8 та ўйинда ғалаба қозонган, 1та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1та учрашувда мағлубиятга учраганмиз.

Қўшниларимизга қарши сўнгги баҳс бундан 4 йил олдин Осиё Кубоги доирасида бўлиб ўтган эди. Эктор Купер бошчилигидаги вакилларимиз рақибни йирик 4:0 ҳисобида таслим қилган эди. 

28.06.1992 Ўзбекистон - Туркманистон 2:1

25.10.1992 Туркманистон - Ўзбекистон 1:0

11.04.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

11.10.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

11.12.1998 Ўзбекистон - Туркманистон 1:1

08.10.2000 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

25.04.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

03.05.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 5:2

26.07.2004 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

13.01.2019. Туркманистон - Ўзбекистон 0:4

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви "Бунёдкор" стадионида 20:30да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia