Туркиянинг Евро-2016 учун кенгайтирилган рўйхати маълум

Narzulla Saydullayev
19 май 2016, 08:25
Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим Евро-2016га бориши мумкин бўлган 31 нафар футболчи номини эълон қилди.

Терма жамоа қитъа чемпионатига қадар Англия, Черногория ва Словения билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 гуруҳ босқичида турклар Испания, Чехия ва Хорватияга қарши ўйнайди.

Туркия терма жамоасининг кенгайнтирилган рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Вурал (Эскишаҳарспор), Текин (Бурсаспор), Киврак (Трабзонспор), Бобожон (Истанбул Башакшаҳар)  

Ҳимоячилар: Генюл, Озбайракли, Топал, Эркин (барчаси — Фенербахче), Чалик (Генчлербирлиги), Болта, Кайя (иккиси — Галатасарой), Азиз (Бурсаспор), Койбаши (Бешиктош), Сеюнджю (Олтинорду)

Ярим ҳимоячилар: Мор (Нордшелланд), Тере, Шахан, Озьякуп (барчаси — Бешиктош), Шен, Туфан, Потук (барчаси — Фенербахче), Езтекин, Инан (иккиси — Галатасарой), Чалханоглу (Байер), Текдемир (Истанбул Башакшаҳар), Шахин (Боруссия М), Турон (Барселона)  

Ҳужумчилар: Йилмаз (Бейжин Гоан), Тосун (Бешиктош), Эрдинч (Генгам), Малли (Майнц)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›