

Азизбек Турғунбоев ва Рустам Ашурматов "Пахтакор" ўйинчисига айлангани ҳақида хабарлар қанчалик рост ёки ёлғонлигини билиш мақсадида "Пахтакор" матбуот хизматига мурожаат қилдик.
"Ҳозирча бу футболчилар билан шартнома тузилмаган. Агар қайсидир футболчи билан шартнома имзоланса бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайтида албатта хабар берамиз", - дейди Беҳзод Назаров.




