Туре: "Ўзимни 20 ёшли йигитдек ҳис қиляпман ва "Манчестер Сити"нинг ҳар бир баҳсида ўйнамоқчиман"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2015, 10:23
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре "Сандерленд"га қарши лига Кубогидан олдин жуда яхши формада эканлигини таъкидлади.

"Ўзимни 20 ёшли йигитдек ҳис қиляпман ва клубим учун ўйиннинг сўнгги дақиқасига кўрашмоқчиман. "Манчестер Сити" ва унинг мухлислари шунга муносиб. Бу мавсумда мақсадларимиз кўп.

Лига Кубоги - муҳим турнир. Мен доимо кубок учрашувларида иштирок этаман. Тўхтаб қолишни истамайман. Туре жиддий жароҳат олмагунча, у ўйнашда давом этади. "Сандерленд" билан ўйинда иштирок этишга умид қиляпман. Мен туғма жангчиман" - дейди Туре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com