Тохир Перишичнинг музокараларини шахсан ўзи ўтказиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 авг 2015, 15:49
"Интер" президенти Эрик Тхир "Вольфсбург" ярим ҳимоячиси Иван Перишич трансфери борасидаги музокараларни шахсан ўзи ўтказиши мумкин.

Маълумотларга кўра, нераззурилар бош мураббийи Роберто Манчини ярим ҳимояни кучайтирмоқчи ва клуб президенти Эрик Тохирдан Перишич борасидаги музокараларга аралашишини сўраган, чунки "Вольфсбург" раҳбарияти футболчини сотишни истамаяпти.

Олдинроқ "Интер" Перишични 5 млн. евро эвазига ижарага олмоқчи эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com