"Тоттенхэм" Влахович билан шартнома имзолаш истагини рад этди

Alisher
11 окт 2021, 10:54
"Тоттенхэм" спорт директори Фабио Паратичи клубнинг "Фиорентина" форварди Душан Влахович билан шартнома имзолашга қизиқиши ҳақида гапирди.

"Влаховични кўплаб клублар қадрлайди, бу нормал ҳолат. Ҳали у бизнинг режаларимизда эмас. Влахович ҳақида гапирмоқчи эмасман, сабаби унинг "Фиорентина" билан шартномаси бор... яна бир сабаби, бизда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ҳисобланган Харри Кейн бор", - дейди Паратичи.

Влаховичнинг "Фиорентина" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Форвард жорий мавсум А Серия доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports