

Олдинроқ "Интер" бош мураббийи Антонио Конте ҳимоячи борасида яхши таклиф тушса, сотиб юборилиши мумкинлигини маълум қилганди. Италиялик журналистларнинг ёзишича, "Тоттенхэм" футболчини 40 млн еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиш борасида таклиф юборгани айтилмоқда. Лондон жамоаси бу борада сўровни бошлаб юборган.
"transfermarkt" портали 25 ёшли Шкриньярни 50 млн еврога баҳолаган.



