"Тоттенхэм" Марсьялни нишонга олди

Aslanov Jasurbek
25 июл 2021, 22:21
Француз футболчиси "шпорлар" лагерига кўчиб ўтиши мумкин.

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Хабарга кўра, "шпорлар" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялга қизиқиш билдирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, "қизил иблислар" форвард учун тахминан 50 миллион фунт талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марсьяль ўтган мавсумда МЮ таркибида 22 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›