"Тоттенхэм" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
10 авг 2017, 21:26
"London Evening Standard"нинг маълум қилишича, "Тоттенхэм" чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роуз "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин.

Гап шундаки, 27 ёшли футболчи "The Sun"га берган интервьюсида маошидан ва "Тоттенхэм"нинг трансфер сиёсатидан қониқмаётганини айтган. Шунингдек, совринлар ютмоқчилигини ҳам қўшимча қилган. Буларнинг барчаси манкунианликларга ўйинчини харид қилишда яшил чироқларни ёқиши мумкин. Роузга манчестерликлар устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдирган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: London Evening Standard