"Тоттенхэм" Бейлни сотиб олади, агар...

Omonjon To`xtamirzayev
9 авг 2017, 10:16
Тунда УЕФА Суперкубоги учун баҳсда Мадриднинг "Реал" жамоаси "Манчестер Юнайтед" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди ва бош совринга эга чиқди.

Сўнгги пайтларда мухлислар ўйинидан қониқиш хосил қилмаётган Гарет Бейл асосий таркибда бошлади. Қанчалик урунмасин Бейл бу учрашувда гол ура олмади (бир бор жуда қулай вазиятда, ўта кучли зарба берган бўлса ҳам), аммо Иско гол урган вазиятда тўпни шеригига ажойиб етказиб берганини ҳам эътироф этиш лозим. 

Баъзи манбаалар учрашувгача УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогидаги баҳслар Гарет учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини таъкидлашганди. 

Ва агар мабодо "Қироллик клуби" Гарет Бейлни сотишга қарор қилса, дастлаб "Тоттенхэм" клубидан бир оғиз сўраши лозим. 

"Mirror" нашрининг хабарига кўра, Бэйлнинг шартномаси шундай банд борки, унга кўра "Реал" уни сотмоқчи бўлса, «Тоттенхэм» биринчи харидор сифатида кўрилади.

Амалда воқеалар ривожи қандай бўлади кўрамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›