

Ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Тоттенхэм” бир нечта кўрсаткичларни янгилади. Унга кўра, жамоа 2010 йил ноябридан бери илк бор “Арсенал”ни сафарда мағлуб этди. Жамоа ўшанда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг клублар “Эмирейтс”да 9 марта тўқнаш келди. 6 та ўйинда “Арсенал” ғалаба қозонди, 3 тасида эса дуранг қайд этилди.
1987 йилдан бери илк бор “Тоттенхэм” “Арсенал” устидан “қуруқ” ўйин ўтказиб ғалаба қозонди. Жамоа сўнгги бор “Арсенал”ни Англия Кубогида 1987 йил мағлуб этганди —1:0.



