Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилади

Narzulla Saydullayev
29 мар 2018, 10:36
Шу йилнинг 30 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивали ўтказилади.

Фестивал доирасидаги мусобақалар ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида соат 10:00да бошланади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат.

Фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 8-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этади.

Мазкур фестивалга юртимиздаги барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com