Тошкентда Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
20 сен 2018, 14:42
29 сентябрь куни Тошкентда Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида мусобақа ўтказилади.

Яшнобод туманидаги "Обод" стадионида бўлиб ўтадиган мусобақада 12та жамоа иштирок этади ва улар мини-футбол бўйича куч синашишади. Унда Меҳрибонлик уйининг 120 нафар тарбияланувчиси иштирок этади. Бош ҳомий - "Мустанг" автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчаси. Ушбу турнир ташкилотчиларидан бири собиқ футболчи Павел Соломин ҳисобланади. Мусобақани ўтказишда "Ёшлар иттифоқи" ҳам ўз хиссасини қўшади.

Турнирда ишлайдиган ҳакамларни ЎФА тақдим этади.

Барча мухлисларни 29 сентябрь куни соат 10:00да "Обод" стадионига таклиф қиламиз. Мўлжал: Метронинг "Машинасозлар" бекати, "Ашхобод" сайилгоҳининг орқа томони.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›