Тошкентда Level 1 сертификати учун семинар бошланди

Narzulla Saydullayev
5 янв 2016, 16:02
4 январь куни Тошкентда дарвозабон мураббийлари учун Level 1 сертификати учун ўқув курслари бошланди.

ЎФФ техник директори Шавкат Имомов 6 кунлик курсни олиб боради. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Бу курс клубларимиз дарвозабонлар мураббийлари учун жуда фойдали бўлади. Бу ўқув семинарида иштирок этмоқчи бўлган мураббийлар камида C лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши керак.

Level 1 сертификатига эга чиққан мураббийлар кейинчалик 2 ва 3-даражали сертификалар учун ўқишлари мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia