"Торино" Белоттини сақлаб қолмоқчи

Alisher
26 окт 2021, 18:24
"Торино" раҳбарлари жамоа етакчиси Андреа Белотти билан хайрлашмоқчи эмаслар.

Турин клуби раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Биз йил сўнггида Андреа билан унинг келажаги борасида гаплашмоқчимиз. Клуб ушбу футболчини камида мавсум сўнггига қадар сақлаб қолмоқчи", - дейди жамоа устози Иван Юрич.

27 ёшли футболчининг "буқалар" билан тузган шартномаси келаси ёзнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Белотти жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb