

"Торино" ўйинчини 20-22 миллион евро (бонуслар ҳам бор)га қўйиб юборишга тайёр. Футболчининг Турин клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Интер" шунингдек "Лацио"дан Хоакин Корреа билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Симеоне Инзаги у билан Рим клубидаги фаолияти орқали таниш.
27 ёшли Белотти ўтган мавсум "Торино" таркибида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.



