"Торино" Белоттини Милан клубига сотишга тайёр

Alisher
24 авг 2021, 12:43
"Интер" ва "Торино" Италия терма жамоаси форварди Андреа Белоттининг трансфери борасида музокаралар ўтказишди.

"Торино" ўйинчини 20-22 миллион евро (бонуслар ҳам бор)га қўйиб юборишга тайёр. Футболчининг Турин клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Интер" шунингдек "Лацио"дан Хоакин Корреа билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Симеоне Инзаги у билан Рим клубидаги фаолияти орқали таниш.

27 ёшли Белотти ўтган мавсум "Торино" таркибида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›