Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон - Вьетнам учрашувининг ҳакамлари маълум

Narzulla Saydullayev
2 апр 2019, 17:21
Хабарингиз бор, эртага Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланади.

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашувни жанубий кореялик О Хён Чжон бошқариб боради. Унга қанотларда Пак Ми Сук ва Янг Сун Ёнг ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР).

Токио-2020, 2-саралаш босқичи
"Локомотив" стадиони, 15:00
Ўзбекистон аёллар ОТЖ - Вьетнам аёллар ОТЖ
Бош ҳакам
- О Хён Чжон (Ж.Корея)
Ассистентлар: Парк Ми Сук, Янг Сун Ёнг (Ж.Корея)
Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР)
Комиссар - Мелисса Кинг (Австралия)
Инспектор - Шакури Маъсумиё (Эрон)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz