Тим Шервуд: «Тоттенхэм»да ишлаган вақтимда Кейнни сотилишига қарши бўлганман»

Aziz Tukhtamuradov
20 мар 2015, 19:29
«Астон Вилла» бош мураббийи Тим Шервуд «Тоттенхэм»да ишлаган вақтида Гарри Кейнни сотилишига қарши бўлганлигини айтиб ўтди.
"Аниқ номларни келтириб ўтмайман. Аммо, "Тоттенхэм"да ишлаган вақтимда Кейн борасида бир қанча таклифлар бўлганди.

Мен уни сотилишига йўл қўймаганман. Клуб ўз тарбияланувчиларини сотиб юбориши яхши эмас. "Тоттенхэм" Ливермор ва Колкерларни сотиб юбориб хато қилди", - дейди Шервуд.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru