The Sun: «Челси» Слуцкийга иш таклиф қилади

Narzulla Saydullayev
16 янв 2017, 08:41
ЦСКА собиқ устози Леонид Слуцкий «Челси»да ишлаши мумкин.

The Sun нашри хабарига кўра, 45 ёшли мураббий куни кеча «Челси»нинг «Лестер»га қарши ўйинига (3:0) ташриф буюрди. У Лондон клуби хўжайини Роман Абрамович билан жуда яхши таниш.

Слуцкий «Челси»да айнан нима иш қилиши ҳозирча маълум эмас.

Россиялик мураббий декабрь ойида 7 йил ишлаган клуби ЦСКАдан истеъфога чиққанди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›