Тезкор хабар: "Локомотив" - "Қизилқум" баҳси бошқа кунга қолдирилди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2016, 12:19
Олий лига тақвимида ўзгариш юз берди. Эртага, яъни 21 июнь куни ўтказилиши лозим бўлган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бошқа кунга қолдирилди.

ПФЛ Тошкентда расмий тадбир бўлиб ўтиши муносабати билан шундай қарорга келди. Ўйиннинг қачон ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.

Ёшлар лигасидан ўрин олган баҳс эса бугун бўлиб ўтади ва "Локомотив" стадионида 17:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz