Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Хабарингиз бор, "Қизилқум" Суперлиганинг 21-турида "Турон"ни қабул қилган эди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Бу ғалаба Навоий клуби учун Ўзбекистон чемпионати тарихидаги 222-си бўлди. Маълумот учун, "Қизилқум" мамлакат биринчилигининг юқори дивизионидаги 22-мавсумини ўтказмоқда. Жамоа 222 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун 629 та ўйин керак бўлди.

Чемпионатимиз тарихига назар солган киши фақат 11 клуб "Қизилқум"дан кўпроқ ўйинларда зафар қучганига гувоҳ бўлади:

1. "Пахтакор" — 601

2. "Нефтчи" — 473

3. "Навбаҳор" — 401

4. "Насаф" — 396

5. "Нурафшон" ("Бухоро") — 319

6. "Бунёдкор" — 264

7. "Сўғдиёна" — 263

8. "Динамо" — 241

9. "Андижон" — 238

10. "Локомотив" — 236

11. "Металлург" — 230

Шунингдек, "Турон" билан баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари чемпионат тарихидаги 900-голини ўтказиб юборди. Тарихий гол Яйпанликлар ярим ҳимоячиси Музаффар Музафаровнинг номига ёзилди.

Нестеров дарвозасига киритилган тўп Музаффарнинг Суперлигадаги 6-мавсумида урган 20-голи эканини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" дарвозасига тарихий 800-голни 2019 йилги мавсумнинг 4-турида "Металлург" футболчиси Станислав Андреев урган эди. Ўшанда навоийликлар дарвозасини россиялик Евгений Черемисин қўриқлаган.

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи?


Манба: championat.asia